Одамалайҳиссаломдан бери, бутун самовий динларда вақт намозлари бор эди. Буларнинг ҳаммаси тўпланиб, Муҳаммад алайҳиссалом умматига фарз қилинди. Намоз ўқимоқ, иймоннинг шарти эмас. Лекин, намознинг фарз эканлигига ишониш иймоннинг шартидир. Намоз - диннинг устунидир. Намозларини ҳеч тарк этмасдан, тўғри ва дуруст ўқишга давом этадиган мўмин, Ислом биносини қуриб, динини мустаҳкамлаб, уни оёқда тик тутган бўлади. Намозини ўқимайдиганлар эса, динини бузиб, Ислом биносини йиқитган бўлади.
Пайғамбаримиз “саллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Динимизнинг боши намоздир»- деганлар. Бошсиз инсон бўлмаганидек, намозсиз дин ҳам бўлмайди. Намоз - Ислом динида иймондан кейин фарз қилинган биринчи амрдир. Аллоҳу таоло қулларининг фақат Унга ибодат этишлари учун намозни фарз қилди. Қуръони каримнинг юздан кўп оятида “Намоз ўқингиз!”- деб такрорланмоқда. Ҳадиси шарифда: «Аллоҳу таоло, ҳар куни беш вақт намоз ўқишни фарз қилди. Бунга эътибор берган ҳолда, бутун шартларини бажо келтириб, қусурсиз ҳар куни беш вақт намоз ўқийдиган кимсани жаннатга киргазишини ваъда қилди.»-дейилди.
Намоз - динимизда бажарилиши амр қилинган жами ибодатлар ичра энг қийматлисидир. Бир ҳадиси шарифда: «Намоз ўқимайдиганларнинг, Исломдан ҳеч насиби йўқдир!»- дейилди. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Мўмин билан кофирни ажратиб турувчи фарқ - намоздир» - дейилди. Яъни мўмин намоз ўқийди, кофир эса ўқимайди. Мунофиқлар эса баъзан ўқийди, баъзан эса йўқ. Мунофиқлар дўзахда (Жаҳаннам) кўп азоб чекишади. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Намоз ўқимаганлар, қиёмат куни Аллоҳу таолони дарғазаб ҳолида кўрадилар.»